Мустақиллик туфайли ўзбекнинг ўзлиги ўзига қайтди. Унутилган қадриятлар, урф-одатлар қайта тикланди. Миллий спорт тури бўлмиш курашни ривожлантириш ва жаҳон майдонига олиб чиқиш масаласига даврнинг долзарб вазифасига айланади. Бу жараённи амалга оширадиган ишчи кучи зарурияти, яъни федерация тузиш вақти етиб келди. Ўзбекистон Кураш федерацияси 1991 йили ташкил топган бўлиб, 1992 йил 22 феврал куни Тошкентда Кураш Миллий федерациясининг меъёрий хужжатлари тасдиқланди. Федерация Низоми 1992 йил 11 мартида Тошкент шаҳар Хамза тумани хокими қарори билан рўйхатга олинди. Унинг биринчи Президентлигига кураш халқаро қоидалари асосчиси Комил Юсупов сайланган. 1992 йилда Федерация Президентлигига Жўрақул Турсунов сайланди. Ўзбекистон Кураш Миллий федерациясининг 1999 йил 24 февралда бўлиб ў тган конфренциясида Ж. Турсунов Халқаро Кураш академияси Президенти этиб сайланганлиги сабабли, унинг ўрнига Ўткир Толипович Комилов сайланди. 2003-2005 йилларда Алишер Азизхўжаев ва 2005 йилдан А. Орипов Ўзбекистон кураш федерацияси президенти ҳисобланади.
1999 йилдан Кураш Халқаро Ассоциациясига аъзо. Халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, КХА аъзо бошқа хорижий давлатларда фаолият олиб бораётган кураш федерациялари билан ҳамкорлик ўрнатиш, кўмаклашиш, Ўзбекистонда курашнинг оммавийлигини ошириш, жаҳон чемпионларини етказиб бериш, ёшлар ў ртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб эта бориб , ўзбек спорти курашни Олимпиада ўйинлари сирасига киритилишига ёрдамлашиш унинг асосий иш йўналишларидан ҳисобланади. Республикамизнинг барча вилоятларида вилоят Кураш федерациялари очилган бўлиб, улар вилоят полвонларини республика ва жаҳон чемпионатларига тайёрлашда муҳим орган саналади.
КМФ раҳбар органи
Президент — Абдулла Орипов
Вице-президент — Юсупов Музаффар Турсунович (Тошкент)
Бош котиб — Раззоқов Қосимжон Рўзиевич (Тошкент)
Хакамлар хайъати раиси — Олимжон Хайитов
Бош мураббий — Баҳодир Бердикулов
Аёллар терма жамоаси мураббийси — Машҳура Мавлонова
Ёшлар терма жамоаси мураббийси — Мурод Дўсимбетов |