Фар ғ она вилоятининг г ў зал Водил қишлоғида мана 7 йилдирки анъанавий равишда шу замин фарзандлари Ҳамид ва Темур полвон хотираларига бағишланган кураш ва белбоғли кураш бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади. Турнирдан асосий мақсад республика ва дунё миқёсида курашни ривожлантириш, марҳум полвонлар хотирасини абадийлаштиришдан иборат. Бу анъана бу йил ҳам давом эттирилди. 1-3 июнь кунлари Водил қишлоғи ҳақиқий кураш байрами шодиёналарига кўмилиб кетди. Бу йилги турнирнинг аҳамиятли томонидан бири эса мусобақа гиламига 3 та вазн тоифасида қизлар ҳам чиқдилар. Мусобақалар кураш бўйича 60, 66, 73, 81, 90, +90 вазнларда,қизлар ўртасида 52,70,+70 вазнда бўлиб ўтди. Ўз вазн тоифаларида қуйидагилар биринчи ўрин соҳиблари бўлдилар:
Йигитлар: 60 кг -Бозоров Акмал (МХСК)
66 кг -Осимов Хусен (МХСК)
73 кг -Рўзиев Ислом (МХСК)
81 кг- Маҳмудов Ғулом (Самарқанд)
90кг- Ғаниев Баҳодир-РОЗК
+90 кг-Мелибоев Бахтиёр-Тошкент в.
Қизлар: 52 кг-Кубеева Муқаддас-МХСК
70 кг-Жалолова Гулбаҳор-Андижон
+70 кг- Раҳмонова Дилдора -Фарғона
|